Астанада теннис бўйича Президент кубоги учун анъанавий мусобақа бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform - Астана шаҳридаги Beeline arena миллий теннис марказининг ёзги хард кортларида 14-28 июль кунлари Президент кубоги учун ATP Challenger Tour ва ITF World Tennis Tour мусобақалари бўлиб ўтади.

 Большой теннис Үлкен теннис Ракетка
Фото: Kazinform

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, Президент кубоги учун анъанавий халқаро турнир 17 марта ташкил этилган.

Бу йил ушбу мусобақада Григорий Ломакин, Амир Омарханов, Аружан Сағиндиқова, Соня Жиенбаева, Асилжан Аристанбекова, Сандуғаш Кенжебаева ва бошқалар Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.

Президент кубоги 1991 йилдан буён ўтказиб келинади, унда кўплаб таниқли теннисчилар иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган. 2007 йилда танлов халқаро мақомга эга бўлди.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар