Астанада Президент кубоги учун теннис бўйича халқаро турнирлар бўлиб ўтади

None
ASTANA. Kazinform – 23 июлдан 6 августга қадар Астанада Президент кубоги доирасида Beeline arena Миллий теннис марказида ATP Challenger Tour ва ITF World Tennis Tour турнирлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, бу йил Президент кубогида мамлакат шарафини эркаклар ўртасида Михаил Кукушкин, Дмитрий Попко, Денис Евсеев, Григорий Ломакин, Максим Батютенколар ҳимоя қилади.

Хотин-қизлар ўртасида Гўзал Айнитдинова, Жибек Қуламбаева, Аружан Сағиндиқова, Сандуғаш Кенжебаева ва бошқалар чиқиш қилади. Бу, айниқса, ёш теннисчилар учун яхши имкониятдир.

Юқори савиядаги мусобақада дунёнинг энг яхши теннисчилари Даниил Медведев (ATP №3 3), Андрей Рублев (ATP №7), Карен Хачанов (ATP №11), Себастьян Корда (ATP № 28), Роман Сафиуллин (АТР №43), Миомир Кецманович (ATP № 44), Макс Пурселл (АТР №71) ва бошқа спортчилар баҳслашди.

Президент кубоги 2007 йилда халқаро мақомга эга бўлди. Ҳар йили қозоғистонлик Михаил Кукушкин ва Андрей Голубев, украиналик Илья Марченко, австриялик Себастьян Оффнер, Германия терма жамоасининг амалдаги сардори Райнер Шуттлер, Австралия очиқ чемпионати ва Ролан Гаррос ғолиби, хорватиялик Иван Додиг, жуфтликлар баҳсида «Катта дубулға» турнирининг икки карра чемпиони, хитойлик Чжан Шуай каби энг яхши теннисчиларга айланди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар