Астанада ёшлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади

ASTANA. Kazinform – 3 ноябр куни ёшлар учун навбатдаги бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Астана шаҳар ҳокимлигига қарашли «Астана Жастари» Евроосиё Миллий университетида пойтахт олий ўқув юртлари битирувчилари ва ишсиз ёшлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилмоқда.

Бўш иш ўринлари ярмаркасини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – иш берувчи ва мурожаат этувчи ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш орқали ишсиз фуқаролар, таълим муассасалари битирувчилари ва ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашишдан иборат.

2022 йил бошидан буён «Астана Жастари» учта бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказди, унда пойтахтнинг 120 дан ортиқ иш берувчилари, 1200 дан ортиқ киши иштирок этди, 800 дан ортиқ бўш иш ўринлари тақдим этилди ва 150 га яқин киши иш билан таъминланди.

Жорий йилнинг 3 ноябр куни бўлиб ўтадиган бўш иш ўринлари ярмаркасида шаҳарнинг 30 дан ортиқ иш берувчилари иштирок этиб, ўз бўш иш ўринларини тақдим этади.

Сўнгги хабарлар