Астана ва Самарқанд ўртасида поезд ҳаракатланиши мумкин

TASHKENT. Kazinform – Астанада «Жолаушилар тасимали» АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вакиллари учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Алдағы уақытта Астана мен Самарқанд арасында пойыз қатынауы мүмкін
Фото: "Қазақстан темир жоли" МК

"Қазақстан темир жоли" компанияси маълум қилишича, музокаралар чоғида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам равишда туристик поездлар қатновини ташкил этиш бўйича келишув имзоланган. Бундан ташқари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузилди.

“Икки давлат темир йўл компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган Jibek Joly туристик поездининг йўлга чиқиши бу борадаги дастлабки қадамлардан бири бўлди”, – дейилади хабарда.

Талаб ортиб бораётганидан келиб чиқиб, томонлар Jibek Joly лойиҳасини давом эттириш ва янги туристик йўналишларни очиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

“Айни пайтда Астана-Самарқанд янги халқаро темир йўл йўналишини очиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Бу икки давлатнинг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади”, – дейилади ҚТЖ компанияси хабарида.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан Алмати-Тошкент поезди қатнови жадвалини қайта кўриб чиқиш таклиф этилди. Шунга кўра, энди поезд йўловчилар учун қулай вақтда Ўзбекистонга етиб бориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан Қозоғистон ва Хитойга янги автобус қатновлари очилади.

Сўнгги хабарлар