Астана ва Пекин ўртасидаги тўғридан-тўғри рейслар қайта очилади
25 мартдан бошлаб «Эйр Астана» авиакомпанияси Астана-Пекин йўналиши бўйича ҳафтасига 3 та рейс (душанба, чоршанба, шанба кунлари) билан парвозларни қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Парвозлар А-321 LR типидаги самолётларда амалга оширилади.
Бундан ташқари, 13 февралдан бошлаб «Эйр Астана» авиакомпанияси Алмати ва Пекин шаҳарлари ўртасидаги рейсларни 1 та рейсдан (душанба) ҳафтасига 5 та рейсга (душанба, сешанба, пайшанба, жума, якшанба) босқичма-босқич оширишни режалаштирмоқда.
Баҳор-ёзги навигация даврида рейслар сони босқичма-босқич ҳафтасига 5 тадан 7 тагача оширилади.
Парвоз А-321 типидаги самолётларда амалга оширилади.
Қозоғистон ва Хитой ўртасида ҳаво қатновларининг кўпайиши икки дўст давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва маданий-ишбилармонлик ҳамкорликларини жадал ривожлантириш имконини беради.
Шунингдек, бу ХХР фуқаролари учун жорий этилган 14 кунлик визасиз режимдан тўлиқ фойдаланишга хизмат қилмоқда.