Астана ва Челябинск ўртасида ҳаво қатнови очилади

ASTANA. Kazinform – Астана ва Челябинск ўртасида ҳаво қатнови очилади, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.
None

«Фуқаро авиацияси қўмитаси халқаро алоқаларни янада модернизация қилиш ва очиш бўйича ишлар доирасида Россия Федерацияси авиация маъмурияти билан биргаликда, Астана – Челябинск йўналиши бўйича мунтазам тўғридан-тўғри рейсларни очиш масаласини кўриб чиқди.

Бу ишлар натижасида қозоғистонлик Qazaq Air компанияси жорий йилнинг 13 февралидан бошлаб De-Havilland Dash 8-Q400 самолёти билан ҳафтасига 3 та рейс, Астана-Челябинск йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Астана ва Пекин ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар қайта очилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар