Астана ва Алмати аэропортлари жорий йилда рекорд даражадаги йўловчиларга хизмат кўрсатди

Алмати аэропорти
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

Қозоғистон аэропортларида хизмат кўрсатиш ҳажми 25 фоизга ошди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

- Аэропортларда хизмат кўрсатиш ҳажми 25 фоизга ўсиб, 24 миллион йўловчини ташкил қилди (2022 йилнинг 11 ойи — 19,2 миллион йўловчи). Жорий йилда 9 миллион (+34 фоиз) ва 7 миллион йўловчи (+26 фоиз) рекорд кўрсаткич қайд этилган Алмати ва Астана аэропортларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда”, - деди Марат Қарабаев.

Шунингдек, у жорий йилнинг 11 ойи давомида маҳаллий авиакомпаниялар томонидан 12 миллион 300 минг йўловчи ташилганини маълум қилди, бу ўтган йилга нисбатан 23 фоизга кўп (2022 йилнинг 11 ойи — 10 миллион).

Йил охиригача бу кўрсаткични 13 миллион йўловчига етказиш режалаштирилган.

 

Сўнгги хабарлар
telegram