Астана шаҳрида стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бошланди
ASTANA. Kazinform - Бугун Астана шаҳрида старт олган стол тенниси бўйича Осиё чемпионатида 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.
Унда 26 давлатдан 210 нафар спортчи ўз маҳоратларини намойиш этади.
Қозоғистон шафарини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:
- Кирилл Герасименко;
- Алан Қурманғалиев;
- Искандар Харки;
- Айдос Кенжиғулов;
- Санжар Жубанов;
- Сарвиноз Мирқадирова;
- Зауреш Ақашева;
- Анастасия Лаврова;
- Анел Бахит;
- Анжелина Романовская.
Эркаклар ва аёллар ўртасида яккалик, жамоавий, жуфтлик ва аралаш баҳсларда медаллар берилади.
Мусобақа BEELINE ARENA Миллий теннис марказида бўлиб ўтади. Томошабинлар учун кириш бепул.
Чемпионатни Qazsport телеканали жонли эфирда намойиш этади.
Мусобақа машғулотлари ҳар куни соат 10:00 да бошланади.
Осиё чемпионати 13 октябрда тугайди.