Астана шаҳрида ҚР Президенти ҳузуридаги Ёшлар сиёсати бўйича кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин раислигида ҚР Президенти ҳузуридаги Ёшлар сиёсати бўйича кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ақорда
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Кенгаш йиғилишида 2023-2025 йилларга мўлжалланган гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши курашиш комплекс режасини амалга ошириш ҳамда қимор ўйинларига қарамликка қарши курашиш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат маслаҳатчиси гиёҳвандлик ва қимор ўйинларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш мамлакатда ва жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот тамойилларини қарор топтириш борасидаги ишларнинг муҳим йўналиши эканини таъкидлади. Кенгаш аъзолари ижтимоий фаолларнинг фаол иштироки жамиятда ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизликни шакллантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Шунингдек, Кенгаш сайтида “Қозоғистон ёшлари” йиллик миллий ҳисоботи лойиҳаси муҳокама қилинди. Миллий ҳисобот анъанавий тарзда демография, соғлиқни сақлаш, таълим ва фан, иқтисодиёт, фуқаролик ва сиёсий иштирок каби муҳим ижтимоий параметрларни акс эттиради.

Ишчи учрашув якунлари бўйича Ерлан Қарин бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар нафақат ислоҳотлар олувчиси, балки режалаштирилган ўзгаришларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бораётганини таъкидлади. Ерлан Қарин Кенгаш аъзоларини Қозоғистон ёшларининг долзарб муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида ёшларнинг жорий кун тартибини шакллантириш ва тарғиб қилишда фаол иштирок этишни давом эттиришга чақирди.

Сўнгги хабарлар