Астана шаҳрида III Халқаро «Қуралай» қўғирчоқ театрлари фестивали бўлиб ўтади

ASTANA. Кazinform – Астана шаҳрининг 25 йиллиги муносабати билан пойтахтда III Халқаро «Қуралай» қўғирчоқ театрлари фестивали бўлиб ўтади ва 13 та театр ўз спектаклларини намойиш этади, деб хабар беради Кazinform шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.
None

Пойтахт куни муносабати билан ҳамда қозоқ қщғирчоқ санъатини бутун дунёда оммалаштириш мақсадида 25-29 июнь кунлари шаҳар ҳокимлиги Маданият бўлими кўмагида Астана шаҳрида III Халқаро «Қуралай» қўғирчоқ театрлари фестивали бўлиб ўтади. Бу йил унда Қозоғистон, Хитой, Перу, Туркия, Сербия, Эстония, Россия, Ўзбекистондан 13 та театр жамоалари иштирок этади.

Бу йилги фестивалнинг ўзига хос жиҳати шундаки, махсус номинациялар бўйича ғолиблар Астана ҳокимлиги «Қўғирчоқ театри» қошидаги театр студиясининг илк битирувчилари, яъни болалар томонидан аниқланади.

Фестиваль 25 июнь куни соат 9:30да иштирокчиларнинг тантанали паради билан очилади. Кортеж «Ёшлар» саройидан мусиқали ёш томошабинлар театри биносигача боради.

Шу куни мусиқали ёш томошабинлар театрида ҳафталик очилишига бағишланган гала-концерт бўлиб ўтади. Иштирокчилар унинг саҳнасида томошабинларга ўз чиқишларини тақдим этадилар. Бундан ташқари, таниқли санъаткорлар ва ўқитувчилар актёрлик ва қўғирчоқ театри бўйича маҳорат дарслари ўтказади.


Сўнгги хабарлар