Астана-Самарқанд йўналишида янги рейс очилди
TASHKENT. Kazinform – Астана-Самарқанд йўналишида янги рейс очилди. Самолётлар Туркистон шаҳрида ҳам тўхтайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Янги мунтазам рейс икки давлат ўртасида зиёрат туризмини ривожлантиришга туртки бўлади. Шунга кўра, бу йил Қозоғистондан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони 3 миллионга кўпайиши мумкин.
Ушбу йўналиш бўйича парвозлар ҳафтада икки марта, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Астанадан учаётган самолётлар Туркистон шаҳрида 40 дақиқа тўхтаб, кейин Самарқандга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин Ўзбекистондан Қозоғистон ва Хитойга янги автобус йўналишлари очилгани ҳақида ёзган эдик.
Бундан ташқари, келажакда Астана ва Самарқанд ўртасида поезд қатнови йўлга қўйилиши мумкин.
Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги темир йўл линияси қурилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидан ID-карта билан ўтиш тартиби жорий этилиши мумкинлигини маълум қилган эди.