Астана кўчаларидан бирига венгер шоири Шандор Петефининг номи берилади

Пойтахтдаги янги кўчалардан бирига бу йил таваллудининг 200 йиллиги нишонланадиган венгер шоири Шандор Петефи номи берилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан Ақордадаги учрашувидан сўнг берган қўшма баёнотида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Петефи
Фото: Wikipedia

“Венгрия ҳукумати кўмагида сўнгги 10 йил давомида Қозоғистон талабаларига таълим грантлари ажратилиб келинмоқда. Кўплаб ёшларимиз Венгриянинг етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Ҳозиргина ушбу дастурни давом эттириш бўйича меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат таълим соҳасидаги алоқаларни янада чуқурлаштиришга замин ҳозирлайди. Бу йил венгер халқининг буюк фарзанди Шандор Петефи таваллудининг 200 йиллиги нишонланади. Шу муносабат билан Астана шаҳридаги янги кўчага шоир номи берилади. Биз кўп томонлама дипломатияни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратамиз”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Аввалроқ Ақордада Венгрия Бош вазирини кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Орбанни кеча кечқурун Астана аэропортида ҚР Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин кутиб олди.

Сўнгги хабарлар