Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Венгрия Бош вазирини кутиб олди

Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Венгрия Бош вазирини кутиб олди
Фото: Photo: Adlet Bemerkulov/Kazinform

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга амалий ташриф билан келган Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни Ақордада кутиб олди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Тантанали кутиб олиш маросими Фахрий қоровулнинг саф тортилиши билан бошланди. Қоровул бошлиғи Давлат раҳбари ва муҳтарам меҳмонга ҳисобот берди.

Шундан сўнг Президент оркестри ҳар икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Кейин Виктор Орбан ва Қасим-Жомарт Тоқаев гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди.

Олдинга келганда меҳмон тўхтаб, сал бош эгиб, ҳурматини кўрсатди.

Шундан сўнг икки давлат раҳбарлари Фахрий қоровул сафи бўйлаб ўтди.

Венгрия Бош вазири Фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашди ва Қ.Тоқаев билан учрашишга ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Орбанни кеча кечқурун Астана аэропортида Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин кутиб олди.

Қозоғистон раҳбарияти билан бўлиб ўтадиган музокараларда Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилотининг Х саммити Астана шаҳрида бўлиб ўтади.

Унда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари, шунингдек, кузатувчи давлатлар – Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.

Сўнгги хабарлар