Астана - креатив иқтисодиётга эга бўлган савдонинг минтақавий хабга айланди

ASTANA. Kazinform – Астана истеъдодлар, сайёҳлар, инвесторлар ва креатив ғоялар учун минтақавий хабга айланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Женис Қасимбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«25 йил ичида 33 миллион квадрат метр уй-жой, 670 боғча ва мактаб, 100 дан ортиқ маданият ва спорт иншоотлари қурдик. Астана жаҳон даражасидаги истеъдодлар, ёшлар, сайёҳлар, инвесторлар ва компанияларни ўзига жалб этувчи креатив иқтисодиётга эга минтақавий савдо хабга айланди. Кичик ва ўрта бизнесга асосланган шаҳар иқтисодиётининг ўзини-ўзи таъминловчи тузилмаси шакллантирилди», - деди Женис Қасимбек пойтахтда ўтказилаётган Астана қардош шаҳарлар форумида.

Photo: t.me/aqorda_resmi

Шаҳар раҳбарининг сўзларига кўра, Астана нафақат иқтисодий ўсиш ва тараққиёт шаҳри, балки мустақил, кучли ва ишончли ривожланаётган давлатнинг юзидир.

Бундан олдин пойтахт ҳокими сўнгги йилларда Астанага 14 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этилганини маълум қилганди.

Форумда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этмоқда.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар