Астанада Президент иштирокида Қардош шаҳарлар форуми бошланди

None
ASTANA. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтнинг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган Астана қардош шаҳарлар форумида иштирок этмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Форум мавзуси - «Астананинг 25 йиллиги. Янги истиқболлар. Янги имкониятлар». Унинг доирасида шаҳарларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва уларнинг бугунги глобал дунёда ўсиш ва инновацияларнинг асосий марказлари сифатидаги роли муҳокама этилади.

Форумнинг ишбилармонлик дастури доирасида турли йўналишларда 8 та панель сессияси ташкил этилиши режалаштирилган:

1) Шаҳарларнинг рақамли трансформацияси: инновацион лойиҳалар, дастурлар ва технологиялар;

2) Шаҳарларга инвестициялар иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери сифатида;

3) Келажакка йўналтирилган шаҳарни режалаштириш;

4) Жаҳон тиббий туризм бозори: муаммолар ва ривожланиш драйверлари;

5) Астана - тиббий туризм харитасида;

6) «Болашақ» дастурининг 30 йиллиги: Астана шаҳрининг инсон капитали ва меҳнат ресурсларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси;

7) FUTURE SMART megacities халқаро илмий-амалий симпозиуми;

8) Ўрта асрлар Евроосиё урбанизациялашган маконлари тарихида Бозоқ – халқаро илмий-амалий конференция.

Халқаро сессияларда қардош шаҳарлар мэрлари, дунёнинг 15 давлатидан таниқли экспертлар, жаҳон бизнес раҳбарлари, молия институтлари мутахассислари, давлат ва фан арбоблари, нодавлат ва халқаро ташкилотлар, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этяпти.

Тадбирга АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Исроил, Туркия, Польша, Ҳиндистон, Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Япония, Озарбайжон, Жанубий Корея каби давлатлардан иштирокчилар ташриф буюрган.

Форум якунлари бўйича бир қатор халқаро шартномалар имзоланиши режалаштирилган.


Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram