Аружан Сағиндиқова Таиланддаги турнирнинг ярим финалига чиқди

None
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик 18 ёшли Аружан Сағиндиқова Таиландда ўтказилаётган ITF World Tennis Tour W15 турнирида ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жаҳон рейтингида 1162-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик теннисчи чорак финалда корт эгаси Салактип Унмуанг билан учрашди.

Биринчи партияда таиландлик теннисчи устунлик қилганди - 6:1.

Бироқ кейинги партияларда Аружан яхши натижалар кўрсатди - 6:2, 7:5.

Аружан Сағиндиқова финалга чиқиш учун ушбу мусобақанинг 2-ракеткаси, дунё рейтингида 726-ўринни эгаллаб турган америкалик Даша Иванова билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram