21:49, 15 Июнь 2023 | GMT +5
Аружан Сағиндиқова Таиланддаги турнирнинг 1/8 финалида ғолиб чиқди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Аружан Сағиндиқова (WТА рейтингида 1159-ўрин) Таиланддаги турнирнинг 1/8 финалида ишончли ғалабага эришди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
18 ёшли қозоғистонлик россиялик теннисчи Анна Седишева билан учрашиб, уни икки сетда мағлуб этди – 6:1, 6:3.
Сағиндиқованинг навбатдаги рақиби исроиллик Николь Хирин (684-ўрин) бўлади.
Таиланддаги «Челленжер» турнирининг мукофот жамғармаси 15 000 долларни ташкил этади.
Таиландда ўтган аввалги «Челленжер» мусобақасида Аружан Сағиндиқова ярим финалгача етиб борган эди.