Арманистон Озарбайжон билан чегарани делимитация қилиш комиссияларининг биргаликдаги фаолияти тўғрисидаги низомни ратификация қилди
ASTANА. Кazinform - Арманистон Миллий мажлиси парламентнинг навбатдаги йиғилишида Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича комиссияларнинг биргаликдаги фаолияти тўғрисидаги низомни ратификация қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
“Арманистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича қўшма комиссия ҳамда Озарбайжон Республикаси билан Арманистон Республикасининг давлат чегарасини делимитация қилиш ва чегара хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича Давлат комиссияси фаолияти тўғрисида”ги низомни ратификация қилиш лойиҳаси Арманистон парламентининг чоршанба куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди.
Лойиҳа учун 67 депутат овоз берди. Муҳокама ва овоз беришда икки мухолиф фракция – “Честь Имею” ва “Армения” иштирок этмади.
Арманистон ва Озарбайжон чегараси делимитация қилинмаган. 2022 йилда томонлар икки давлат бош вазирлари ўринбосарлари раислигида чегараларни делимитация қилиш бўйича комиссияларни туздилар.
2024 йил 19 апрель куни Арманистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги чегарани делимитация қилиш бўйича мамлакат комиссияларининг саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтди. 23 апрель куни Арманистон ва Озарбайжон чегарасида илк чегара пости ўрнатилди.