Араб давлатлари ТИВ раҳбарлари Ғазодаги вазиятни муҳокама қилиш учун Россияга борди

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фархон ал-Сауд бошчилигидаги Ислом ва араб мамлакатлари ТИВ раҳбарлари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиш учун Россияга ташриф буюрди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлигининг X (Twitter) ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Араб давлатлари ТИВ раҳбарлари Ғазодаги вазиятни муҳокама қилиш учун Россияга борди
Фото: twitter.com/KSAmofaEN

Делегация Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилади.

Араб давлатлари ТИВ раҳбарлари Ғазодаги вазиятни муҳокама қилиш учун Россияга борди
Фото: twitter.com/KSAmofaEN

Аввалроқ Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал Ибн Фархон Ал-Сауд Араб-Ислом саммитини ташкил этиш учун масъул қўмита ўз ишини бошлаганини маълум қилганди. Қўмитага Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича ҳаракатларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Шу мақсадда араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Хитойга, кейин эса бошқа давлатларга ташриф буюриши айтилди.

Кейинроқ араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари мазкур давлат ташқи ишлар вазири Ван И билан Фаластин-Исроил можаросини муҳокама қилгани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар