12:30, 19 Октябрь 2022 | GMT +5
Ҳар йили хорижда яшовчи 3000 дан ортиқ қозоқлар Қозоғистон ОТМларида бепул ўқиши мумкин
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон олий ўқув юртларида қандас мақомига эга (хориж фуқаролари бўлган этник қозоқ, ватандош) ёшларнинг бепул ўқиши учун давлат томонидан 4 фоизлик квота белгиланди. Унга кўра, ҳар йили хориждаги 3000 дан ортиқ ватандошлар ўз тарихий ватанларида ўқиш имкониятига эга бўлмоқда, деб хабар беради Kazinform.
Ҳозирда Қозоғистонда ушбу квота билан 6500 дан ортиқ ватандошимиз таҳсил олмоқда.
Шу муносабат билан М.С.Нарикбаев номидаги Қозоқ гуманитар юридик университети ва «Отандастар» жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Икки томонлама учрашувда университет раҳбарияти Талғат Нарикбаев ва «Отандастар» жамғармаси президенти Абзал Сапарбекули иштирок этди.
Учрашувда «Отандастар» жамғармаси президенти Абзал Сапарбекули ташкилот фаолияти билан таништириб, хориждаги этник қозоқларнинг аҳволига қисқача тўхталиб ўтди.
«Хорижда 6 миллиондан ортиқ этник қозоқ истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти қўшни мамлакатларнинг Қозоғистон билан чегарадош вилоятларида туради»
, - дейди Абзал Сапарбекули.
Мазкур меморандум доирасида Қозоғистонда таҳсил олаётган ватандошлар ўртасида университет ёшлар лигаси билан ҳамкорликда ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича ҳамкорлик режаси қабул қилинди.