Ҳар йили ёш олимларга 50 та илмий стипендия ажратилади - вазирлик

ASTANA. Kazinform – Таҳририятимизнинг расмий саволига жавоб берган ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги мутахассислари ёш олимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларга тўхталди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш янада кучайтирилди. Ёш олимларни грант асосида молиялаштириш доирасида 881 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, Фан ва олий таълим вазирлиги томонидан молиялаштириладиган ҳар бир лойиҳада ёш олим ва тадқиқотчилар улуши камида 40 фоизни ташкил этиши керак. Ҳар йили 35 ёшгача бўлган иқтидорли ёш олимларга 50 та давлат илмий стипендиялари берилади, табиий фанлар соҳасидаги энг яхши ишлари учун Д.Қонаев номидаги ва гуманитар фанлар соҳасидаги энг яхши иш учун М. Ауезов номидаги мукофотлар берилади», - дейилади вазирлик жавобида.

Шу билан бирга, вазирлик маълумотларига кўра, фанга қизиқувчи ёшлар сони йил сайин ортиб бормоқда.

«Ўтган йили 35 ёшгача бўлган ёш олимлар салмоғи ортиб, 5 минг 962 нафар тадқиқотчи олимлар фаолият кўрсатди. Яъни, 2021 йилга нисбатан бу соҳага 18 нафар ёш олим қўшилди», - дейилади хабарда.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар