Анталиядаги мусобақада Сандуғаш Кенжебаева ғолиб бўлди

ASTANA. Kazinform – 19 ёшли қозоғистонлик теннисчи Сандуғаш Кенжебаева Анталия (Туркия) ITF W15 турнирининг жуфтлик баҳсларида чемпион бўлди.

Сандуғаш Кенжебаева
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Қозоғистонлик спортчи туркиялик Илай Йорук билан биргаликда мусобақанинг 2-ракеткаси сифатида қайд этилди.

Финалда С.Кенжебаева – И.Йорук турнирнинг 1-ракеткалари, германиялик Мина Хожич – швейцариялик Мари Меттраух билан бош соврин учун кураш олиб борди.

Дастлабки ўйинда қозоқ-турк жуфтлиги муваффақиятли ўйнади – 6:4.

Иккинчисида рақиблар ғалаба қозонишди - 5:7.

Бироқ супер тай-брейкда Сандуғаш ва Илай ғалаба қозонди - 10:8.

Финал баҳси деярли бир ярим соат давом этди.

Сўнгги хабарлар