Анна Данилина Мексикадаги мусобақанинг чорак финалига йўлланма олди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, дунёнинг 49-ракеткаси Анна Данилина Монтеррей (Мексика) WТА 500 турнирининг чорак финалига йўлланма олди.
Мусобақанинг 4-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган А.Данилина-россиялик Ирина Хромачева франциялик Амандин Эсс – мексикалик Виктория Родригес билан куч синашди.
Атиги 56 дақиқа давом этган баҳсда Қозоғистон-Россия жуфтлиги 6:2, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Данилина - Хромачева 8 та брейк-пойнтдан 5 тасини қўллади. Эcс - Родригес 1 та брейкдан ошиб кета олмади.
Анна Данилина ва Ирина Хромачеванинг чорак финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.
Монтеррейда саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтган А.Данилина шахсий баҳсларда ҳам иштирок этади. Биринчи босқичда Анна дунёнинг 35-ракеткаси чехиялик Линда Носкова билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева жаҳон рейтингида 199-ўринга кўтарилгани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ