Анна Данилина Италиядаги мусобақанинг финал босқичига йўлланма олди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларидаги биринчи, дунёнинг 51-ракеткаси Анна Данилина Парма (Италия) челленжер турнирининг финал босқичига чиқди.

Анна Данилина
Фото: ҚТФ

Мусобақанинг 1-ракеткалари сифатида қайд этилган А.Данилина ва россиялик Ирина Хромачева ярим финалда чехияликлар Мириам Колодзиэёва – Анна Шишковалар билан баҳслашди.

Қозоғистон-Россия жуфтлиги бор-йўғи 19 дақиқа давом этган илк партияда рақибларига имконият қолдирмади – 6:1. Шундан сўнг чехиялик жуфтлик мусобақани давом эттиришдан бош тортди.

Анна Данилина ва Ирина Хромачеванинг ярим финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчилар Италия ва Хорватияда ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Осиё теннис федерацияси директорлар кенгаши аъзолари илк бор Астанада йиғилишди.

Сўнгги хабарлар