22:38, 11 Октябрь 2024 | GMT +5
Анна Данилина Хитойдаги мусобақанинг 1-ракеткасини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, дунёнинг 31-ракеткаси Анна Данилина Ухань шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтаётган WТА 1000 турнирининг ярим финалига чиқди.
А.Данилина ва россиялик Ирина Хромачева чорак финалда мусобақанинг 1-ракеткалари канадалик Габриэла Дабровски ва янги зеландиялик Эрин Рутлифф билан куч синашди.
Қозоғистон-Россия жуфтлиги сенсация яратиб, 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Бир соату 18 дақиқа давом этган баҳсда иккаласи 9 та брейк-пойнтдан 4 тасини ҳамда 3 та эйсдан фойдаланишди. Дабровски – Рутлифф 3 эйс, 1 брейк (4 брейк-пойнт) билан чекланди.
Анна Данилина – Ирина Хромачева финалга чиқиш учун россиялик Екатерина Александрова – чехиялик Катерина Синякова билан беллашади.