Анна Данилина Будапештдаги мусобақанинг ярим финалига чиқди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, дунёнинг 50-ракеткаси Анна Данилина Будапештда (Венгрия) WТА 250 турнирининг ярим финалига чиқди.

Мусобақанинг 2-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган А.Данилина ва россиялик Ирина Хромачева чорак финалда германиялик Лена Пападакис ва америкалик Жесси Эней билан куч синашди.
Дастлабки партияда Қозоғистон-Россия жуфтлиги 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Улар иккинчи сетда ҳам суръатни бой беришмади - 6:4. Бир соату 15 дақиқа давом этган мусобақада иккалаласи эйс амалга ошира олмади, аммо 10 та брейк-пойнтнинг тўрттасидан фойдаланишди. Германия-Америка жуфтлиги 2 эйс, 1 брейк (3 брейк-пойнт) билан чекланди.
А.Данилина ва И.Хромачеванинг ярим финалдаги рақиблари кейинроқ маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчилар АТP 250 турнирининг иккинчи босқичига чиққани ҳақида ёзган эдик.
Шунингдек, Амир Омарханов ўсмирлар ўртасида жаҳон рейтингида 15-ўринга кўтарилди.