Анна Данилина Астанадаги турнир финалига чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Анна Данилина Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган ITF World Tennis Tour «BeeTV 40 Women's» турнирининг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган Анна Данилина беларуслик Ирина Шиманович билан биргаликда ярим финалда голландияликлар Ясмин Гимбрере - Бибиана Схоофс билан куч синашди.

Уч сет давом этган баҳсда Қозоғистон-Беларус жуфтлиги 4:6, 6:1, 10:5 ҳисобида зафар қучди.

photo

Финалда Анна ва Ирина мусобақанинг иккинчи ракеткалари жанубий кореялик Хан Лэ Хань - Су Джон Чан билан бош соврин учун кураш олиб боради.

Анна Данилина ўйиндан кейин берган интервюсида эртанги ўйинда бу йилги биринчи чемпионликни қўлга киритиш учун қўлидан келган барча ишни қилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Астанадаги мусобақанинг ярим финалига чиққани ҳақида ёзган эдик.

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram