Анқарадаги теракт қурбонлари сони беш кишига етди
ASTANА. Кazinform - Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерликая TRT Haber телеканали эфирида Анқарадаги теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш кишига етганини, яна 22 киши жароҳатланганини маълум қилди, деб хабар беради TASS ахборот агентлиги.
“Террорчилик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди, жами жароҳатланганлар 22 киши, улардан 3 нафари шифохонадан чиқарилган. Бизнинг баҳолашимизча, ҳужум Курдистон ишчилар партияси фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳужум қилганларнинг шахсини аниқлагандан сўнг маълумотлар ва бошқа далиллар билан ўртоқлашамиз”, — деди вазир.
Шунингдек, у Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳужум ҳақида хабар берилган пайтдан то таҳдид бартараф этилгунга қадар маълумот олаётганини айтди.
Ахборотни Kazinform агентлиги учун ТАСС ҳамкор агентлиги махсус тақдим этди.
Аввал ёзганимиздек, Туркиянинг Анқара шаҳрида ҳарбий самолётлар ва космик техника ишлаб чиқарувчи «TUSAŞ» корпорацияси биноси яқинида теракт содир бўлди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳужум тинч аҳолига қаратилганини ва террорчилик ҳужуми эканлигини айтди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди.