ҚР Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик телеграммаси йўллади

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Анқара яқинидаги TUSAŞ аэрокосмик корпорацияси биносида содир этилган теракт муносабати билан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Қазақстан-Түркия
Фото: Ақорда

“Мен бу хабарни чуқур тушкунлик билан қабул қилдим. Қозоғистон тинч аҳолига қарши уюштирилган суиқасдни кескин қоралайди. Ана шундай оғир дамда сизга ва бутун турк халқига, шунингдек, ҳалок бўлган фуқароларнинг яқин қариндошларига ҳамдардлик билдираман. Марҳумларнинг руҳлари шод бўлсин. Жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, — дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Анқара шаҳридаги ҳарбий самолётлар ва космик техника ишлаб чиқарувчи “ТUSАŞ” корпорацияси биноси яқинида теракт содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар