07:25, 26 Январь 2024 | GMT +5
Алматиликлар яна зилзилани сездилар
ALMATY. Кazinform - Алматиликлар яна ер силкинишини сездилар. Зилзила эпицентри шаҳардан 262 км жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган.

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Миллий Сейсмологик кузатиш ва тадқиқотлар илмий маркази” МЧЖ бугун (26 январь, Алмати вақти билан 02:01:28 да) зилзила қайд этди.
Зилзиланинг энергия синфи - 12.7. Магнитудаси - 5,7 MPV. Йўналишь 41,32° ш.к. 78,84° ш.у. Чуқурлиги - 10 км. Эпицентри Алмати шаҳридан 262 км жануби-шарқда, Хитой ҳудудида жойлашган.
“Алмати ва Талғар шаҳарларида 2 магнитудали зилзила содир бўлди”, — дейилади Алмати шаҳар фавқулодда вазиятлар департаменти хабарида.