Алматиликлар «Осиё овози» фестивалига автобусда бепул боради

ALMATY. Kazinform – 28, 29 ва 30 июль кунлари Алматида бўлиб ўтадиган «Осиё овози» мусиқа фестивали муносабати билан шаҳар маъмурияти ўз меҳмонлари учун 55 та бепул автобус ташкил этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Алмати маъмуриятининг хабар беришича, «Қурманғази» кўчаси ва «Достиқ» шоҳ кўчаси кесишмасида «Медеу» спорт мажмуасига борадиган 30 та автобус бўлади. Яна 25 та автобус тадбир меҳмонларини Байтурсинов кўчаси бўйлаб Абай шоҳ кўчаси ва Сатбаев кўчаси оралиғида кутади.

«Автобуслар кундузи соат 15:00 дан 00:00 гача қатнайди. Фестиваль тугаганидан кейин автобуслар тескари йўналишда ҳаракатланади. Шунингдек, шаҳар аҳолисининг қулайлиги ва хавфсизлиги учун Алмати метроси фестиваль кунлари соат 01:00 гача ишлайди», – дея хабар берди Алмати ҳокимлиги.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар