Алматилик Олимпиада совриндорларига квартира ва автомашина берилди
ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев Парижда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида иштирок этган Алматилик спортчилар билан учрашди.
Шаҳар раҳбари спортчи ва мураббийларни — Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори – гимнастикачи Нариман Қурбановни, бронза медал совриндори – дзюдочи Ғусман Қирғизбаевни, боксчи - Назим Қизайбайни, ўқ отиш мусобақасида қатнашган мерганлар Александра Ле ва Ислам Сатбаевларни эришган ютуқлари билан табриклади.
Нариман Қурбановга икки хонали, Ғусман Қирғизбаев, Назим Қизайбай, Александра Ле ва Ислам Сатбаевларга бир хонали хонадон сертификатлари берилди.
Шунингдек, спортчиларга 5 ва 4 миллион тенге пул сертификатлари ҳамда янги автомобиллар калитлари топширилди. Нариман Қурбановга бошқарма томонидан берилган уй-жой сертификати билан бирга ҳомийлар ҳисобидан яна бир хонадон берилди.
Олимпиадада юрт шарафини ҳимоя қилган барча алматилик спортчи ва мураббийлар пул сертификатлари билан тақдирланди.
Муаллиф: Досбол Атажан