Алматига олти ойда 715 миллиард тенге сармоя жалб этилди

ALMATY. Kazinform - Жорий йилнинг олти ойида Алматига асосий капиталга 715 миллиард тенге сармоя жалб этилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ҳокимлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Алматы
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Ўсиш 15,8 фоизни ташкил этди. Хусусий инвестициялар 21,1 фоизга ошиб, 656,4 миллиард тенгени ташкил этди. Инвестициялар ҳажмининг энг кўп ўсиши IT-соҳасида – 3,8 баробар, туризмда – 2,5 баробар, ишлаб чиқаришда – 2 баробар, соғлиқни сақлашда – 2 баробар, транспортда +47,1 фоизга ўсган.

Жорий йилда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 10 фоиз реал ўсиш билан 2 триллион тенгедан ортиқни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар