09:23, 05 Апрель 2023 | GMT +6
Алматидан 557 километр узоқликда яна бир зилзила юз берди
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги сейсмик станциялар тармоғи 5 апрель куни эрталаб соат 7:37 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
Агентлик маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Алматидан 557 километр жануби-шарқда, Хитой ҳудудида жойлашган.
Зилзиланинг энергия класси 10,4 баллни ташкил этади.
MPV магнитудаси 4,8.
Эпицентр координаталари - 40,72° шимол, 82,74° шарқ.
Чуқурлиги 5 километр.
Сезилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Фото: Getty Images