15:04, 23 Январь 2024 | GMT +5
Алматидан 263 км узоқликда зилзила содир бўлди
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмологик тажриба-методик экспедицияси (СОМЭ) сейсмик станциялар тармоғи Алмати шаҳридан 263 км жанубда Қирғизистон ва Хитой чегарасида зилзила қайд этди, деб хабар беради Каzinform агентлиги СОМЕ расмий веб-сайтига таяниб.

“Зилзила 23 январь куни Алмати вақти билан 13 соат 19 дақиқа 16 сонияда қайд этилган. Зилзиланинг энергия класси 10,5 балл. Магнитудаси 4,5”, – дейилади Алмати жамоат бирлашмаси навбатчи оператори хабарида.
Қозоғистон ҳудудида сезувчанлик ҳақида маълумот (МSК-64 шкаласи бўйича): йўқ.