Алматидан 252 километр узоқликда зилзила қайд этилди

ALMATY. Kazinform – Бугун, 23 январь куни соат 18:09 да Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Сейсмология институти” МЧЖ сейсмик станциялар тармоғида зилзила қайд этилди.

Зилзила
Фото: pexels.com

“Зилзила эпицентри Алматидан 252 километр жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 12,1, МРV Магнитудаси эса 5,4. Чуқурлиги 5 км. МSК-64 шкаласи бўйича Қозоғистон Республикаси ҳудудида зилзила сезилмади”, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар