12:25, 30 Ноябрь 2023 | GMT +6
Алматидаги ёнғин сабабларини ўрганиш учун Ҳукумат комиссияси ташкил этилди
Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг буйруғи билан Алматидаги ётоқхонада содир бўлган ёнғин сабабларини ўрганиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
Унинг таркибига давлат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, шунингдек, Алмати ҳокимлиги вакиллари кирди.
Комиссия раиси, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Сирим Шарипханов воқеа жойига шошилинч етиб борди.
Ҳукумат комиссияси зудлик билан ёнғин оқибатида юзага келган аянчли вазият сабабларини ҳар томонлама ўрганишга киришади ва жабрланганларга биринчи навбатда ёрдам кўрсатади.