Алматидаги уруш фахрийларига 2 миллион тенге берилади

Ветеранам Великой Отечественной войны планируют выплатить по 2 млн тенге в Алматы
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

ALMATY. Kazinform - Алмати маслиҳатининг навбатдан ташқари 16-сессиясида мегаполис ҳокими Ерболат Досаев Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш фахрийларга бир марталик тўлов миқдорини 2 миллион тенгегача ошириш ташаббусини бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Қайд этиш жоизки, ҳар йили Ғалаба байрами муносабати билан уруш фахрийларга 1 миллион тенгедан бир марталик ижтимоий тўлов тўланарди.

“Биз Алмати ҳокимининг топшириғи билан бир марталик ижтимоий ёрдамни 1 миллион тенгега ошириш тўғрисида қарор қабул қиламиз. Бу йил уруш фахрийлар бир марталик 2 миллион тенгедан ёрдам олишлари мумкин”, - деди Алмати шаҳар бандлик ва ижтимоий дастурлар бошқармаси бошлиғи Бауржан Жаубасов.

Тўлов рўйхат бўйича, аризалар талаб қилмасдан, “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси, Алмати шаҳри туман ҳокимликларининг иккинчи даражали банклардаги ҳисоб рақамларига амалга оширилади.

Ҳозир Алматида 44 нафар уруш фахрийси истиқомат қилади.

Сўнгги хабарлар