Алматидаги учта йирик боғ таъмирланади
ALMATY. Kazinform - Жорий йилда Алмати шаҳрида Биринчи Президент истироҳат боғи, “Атакент” маданият маркази ҳудуди ва “Южний” боғини таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев Бостандиқ тумани аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.

Шаҳар раҳбари цирк олдидаги, Мустафин кўчаси бўйлаб ва Ал-Фаробий номидаги ҚазМУ талабалар саройи ёнидаги фавворалар таъмирланишини таъкидлади.
Бундан ташқари, жорий йилнинг февраль ойида 50 ҳовли ҳудудини капитал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинган.
“Абай ва Гагарин шоҳ кўчалари чорраҳасида 1 гектар майдонда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Болалар ва спорт майдончалари, итлар сайр қилиш жойлари қуриш, дам олиш учун ўриндиқлар ўрнатиш, суғориш тизими билан кўкаламзорлаштириш режалаштирилган”, — деди Ерболат Досаев.
Унинг таъкидалшича, Биринчи Президент истироҳат боғи, “Атакент” маданият маркази ҳудуди ва “Южний” истироҳат боғини реконструкция қилиш ва ободонлаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари якунланади.