Алматида йил бошидан буён 300 га яқин одам коронавирус билан касалланган

ALMATY. Кazinform - Алмати шаҳар санитария-эпидемиология назорати департаменти мегаполисда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият барқарор эканлигини маълум қилди.

Коронавирус
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Департамент маълумотларига кўра, охирги 7 кун ичида 2 та коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилган. 2024 йилнинг январидан 27 июнига қадар шаҳар аҳолиси орасида 282 та коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланган. Шу жумладан, 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида - 31 та, ўсмирлар ўртасида - 6 та, катталар ўртасида 245 та ҳолат қайд этилган.

- Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш, одамлар гавжум жойларга бормаслик, ҳарорати юқори бўлган беморлар билан алоқа қилмаслик тавсия этилади. Касалликнинг олдини олиш учун хонани мунтазам равишда вентиляция қилиш, намли тозалаш, шунингдек шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади. Нафас олиш йўллари касалликлари белгилари пайдо бўлса, зудлик билан ниқоб тақиб, шифокорларга мурожаат қилиш керак, - деди Алмати шаҳар санитария-эпидемиология назорати департаменти раҳбари ўринбосари Асел Қалиқова.

Сўнгги хабарлар