Алматида йил бошидан буён 200 дан ортиқ жуфт эгизаклар дунёга келди

Йил бошидан бери Алматида 217 жуфт эгизак, жумладан, улар орасида учталик эгизак ҳам дунёга келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

эгизак
Фото: pixabay

“Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорациясининг Алмати шаҳридаги филиали ФҲДЁ ҳудудий бўлимлари маълумотларига кўра, жорий йилда Бўстондиқ тумани 39 нафар эгизак билан етакчилик қилган бўлса, кейинги ўринларда Турксиб – 38 , Алатау тумани – 31, Медеу тумани – 30, Алмали тумани – 29, Ауезов тумани – 28, Жетису тумани – 13 ва Науризбай тумани - 8 жуфт ва битта учталик эгизак туғилган.

— Бу йил қувончли воқеа юз берди - Қозоғистон аҳолиси 20 миллионга етди. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий аҳволини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, оналарнинг қайғурмасдан фарзанд кўриши учун зарур шарт-шароитлар кўриб чиқилмоқда. Оналик ва бола парвариши учун нафақалар йил сайин ортиб бормоқда. Давлат хизматлари проактив ва композит версияларга ўтказилди. Оналар давлат хизматлари марказига келмай туриб, кўпроқ онлайн хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади”, - деди давлат корпорацияси филиали директори ўринбосари Фарида Боқижанова.

Маълум қилинишича, дунёда йилига 1,6 миллион эгизак туғилади, Қозоғистон эгизаклар туғилиши бўйича 48-ўринни эгаллайди.

Бундан ташқари, давлат корпорацияси филиали бу йил Алматида янги туғилган чақалоқлар орасида машҳур бўлган исмлар билан бўлишди.

ФҲДЁ маълумотларига кўра, аксарият ота-оналар фарзандларига муқаддас исломий исмларни танлашган. Булар жумласидан Муҳаммед, Ал-Муҳаммед, Ислам, Муҳаммедали, Омар, Абдрахман, Фатима, Раяна, Каусар, Айша, Мадина, Ясина, шунингдек, тарихий шахс ва сиймолар – Абилайхан, Қазбек, Абулхаир, Кенесари, Алихан, Амре, Нурсултан, Қасим-Жомарт, Хан, Айғаним, Берте, Зере, Томирис ва бошқалар.

Шунингдек, бир қатор ота-оналар Алдияр, Айсултан, Алинур, Нурали, Алияр, Айон, Айлин, Инжу, Маржан, Асилим, Марьям, София, Аяла каби замонавий исмларни танлади.

Январь-октябрь ойларида Алматида 29560 нафар бола туғилган, улардан 15251 нафари ўғил, 14309 нафари қиз болалардир.

Улардан 435 нафари янги туғилган эгизаклар – 216 нафари эгизак ва битта учталик эгизак.

Август ойи шаҳар учун айниқса самарали бўлди – 3310 нафар бола дунёга келди.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар