Алматида йил бошидан буён 20 мингга яқин никоҳ қайд этилган
ALMATY. Kazinform - Алмати йил бошидан бери никоҳлар сони бўйича етакчилик қилмоқда. 19 778 жуфтлик қонуний никоҳдан ўтган. Бу ҳақда “Фуқаролар учун Ҳукумат” давлат корпорацияси маълум қилди.
Шаҳар бўйича туман ФҲДЁ бўлимларида бир кунда 160 га яқин жуфтлик никоҳларини расмийлаштиряпти. Никоҳ учун ариза топширган эр-хотинларнинг ўртача ёши эркаклар учун 27 ёш, аёллар учун 25 ёшни ташкил этяпти.
“ҚР “Никоҳ ва оила тўғрисида”ги Кодексининг 10-моддасига кўра, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган. Бироқ, қонун бу ёшни умумий бола туғилиш ёки ҳомиладорлик юзага келганда пасайтиришга рухсат беради”, – дейди Ауезов тумани ФҲДЁ бўлими бошлиғи Гулзия Баимбетова.
Шунингдек, Алматида ажрашиш учун ариза берганлар сони камаймаяпти. Йил бошидан буён 4429 нафар жуфтлик никоҳини бузган.
Одатда, ФҲДЁ ходимлари турмуш ўртоқларга ажралгунга қадар 1 ой муддат беради.
“Одатда ёшлар ажрашиш учун ариза берадилар. Ўша пайтда биз имкон қадар никоҳни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз, ўйлашга вақт берамиз. Мурожаат қилган 10 та жуфтликдан 3-4 таси қайтмайди. Бу ҳам меҳнатимиз самараси, деб ҳисоблаймиз”, - дейди ФҲДЁ ходимлари.
Эслатиб ўтамиз, никоҳ тўғрисидаги ариза 15 календарь кун олдин топширилиши керак.
Ушбу хизмат “Электрон ҳукумат” портали ёки иккинчи даражали банкларнинг иловалари орқали онлайн режимида амалга оширилади. Янги турмуш қурганлар ФҲДЁ бўлимида никоҳларини расмийлаштирсалар, қўшимча хизматга буюртма беришлари мумкин.
Эндиликда бу пилот лойиҳа Астана, Алмати, Чимкент, Ақтўбе, Қарағанди, Қизилўрда ва Ақмола (Щучинск ва Бурабай) вилоятларида амалга ошириляпти.