Алматида Янги йил қандай нишонланади

None
ALMATY. Kazinform – Алмати маъмурияти Янги йил байрами муносабати билан шаҳарда ўтказиладиган тадбирлар эълонини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Жумладан, 20 декабрдан 5 январга қадар Республика саройи ҳудудида Янги йил байрами ўтказилади.

Фестивал доирасида Абай майдонида 26 та кичик меъморий шакллар, турли дўкон ва ресторанларга эга 30 та уй, шунингдек, фотозоналар ўрнатилди. Шунингдек, қозоқ эстрадаси юлдузлари иштирокидаги концертлар ҳам режалаштирилган:

- 29 декабр куни соат 18:40 даNinety one гуруҳи билан Asiaлайв ижро этади;

- 30 декабр куни соат 18:40 да Nazima ва Ava Bandлайв бенд саҳнасида чиқиш қилади:

- 3 январ куни соат 18:40 да жонли Guinness гуруҳидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Асосий маданий тадбирлар 31 декабр куни «Астана» майдонида – соат 21:00 дан 23:50 гача ташкил этилади. Қозоғистон эстрадаси юлдузлари иштирокида байрам концерти бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Янги йил байрами Қозоғистон дизайнерлари ва ҳунармандлари томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси билан давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шаҳарнинг бош арчаси Абай майдонида жойлашган. Унинг баландлиги 22 метр. Янги йил арчаси 350 та ўйинчоқ ва 10 000 та байрам гулчамбарлари билан безатилган.


Сўнгги хабарлар
telegram