Алматида янги туристик ахборот маркази очилди
ALMATY. Kazinform - Мегаполисда сайёҳлар учун тўққизинчи ахборот маркази очилди. Янги марказ одамларни соат 10:00 дан 20:00 гача қабул қилади.

Сайёҳлик маркази Дўстлик шоҳ кўчаси ва Оспанова кўчалари чорраҳасида жойлашган. Ахборот марказининг ўзига хос жиҳати шундаки, бинонинг ички қисми 1960-80 йиллар рассомлари Молдахмет Кенбаев ва монументалист Николай Цивчинский томонидан яратилган девордаги гўзал мозаика нақшлари билан безатилган.

“Бу янги очилган тўққизинчи ахборот маркази бўлиб, у ерда профессионал маслаҳат ва мегаполиснинг диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот олиш мумкин. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида эса зарур хариталар, атласлар ва маршрутлар тақдим этилган”, - деди Алмати шаҳри туризм департаменти раҳбари Ғалия Тоқсейитова.