17:44, 09 Февраль 2023 | GMT +5
Алматида янги электр подстанцияси ишга туширилади
ALMATY. Kazinform - Алмати ҳокими Ерболат Досаев шаҳарда эскирган муҳандислик тармоқларини алмаштириш ва реконструкция қилиш ишлари давом этаётганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳоким Бостандиқ тумани аҳолиси билан учрашувда шаҳарда кўплаб муҳандислик тармоқлари барпо этилганига ярим асрдан ошганини таъкидлади.
«Ўтган йили Ергожин, Ганди, Габдуллин, Могилевский, Сатпаев кўчалари ҳамда «Орбита-4» микрорайонида 1,6 километр иссиқлик тармоқлари реконструкция қилинди. 4,8 километр электр тармоғи тортилди. «Алмагул» подстанциясини электр энергияси билан таъминлаш ишлари давом этмоқда. Унинг ишга туширилиши июн ойига режалаштирилган. Бу вилоятнинг 200 минг аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имконини беради»
, - деди Ерболат Досаев.
Муаллиф: Еламан Турисбеков