Алматида яна 271 нафар киши янги хонадонларга эга бўлди

ALMATY. Kazinform - Алматида навбатда турган яна 271 кишига янги турар-жой мажмуасида хонадон калитлари топширилди. Бошпанага эга бўлганларнинг аксарияти ижтимоий заиф тоифадагилардир.

Алматида хонадон калитлари топширилди
Фото: Алмати ҳокимлиги

Улардан 27 нафар етим бола, 28 нафар I ва II гуруҳ ногирони, 23 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенг нафақага эга бўлган фахрийлар, 58 нафар ногирон болаларни тарбиялаётган оилалар, 129 нафар тўлиқ бўлмаган оилалар, 5 нафар пенсионерлар, айримлари оғир сурункали касалликлардан азият чекувчи одамлар.

Алматы
Фото: Алматы әкімдігі

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 25 майда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари тоифасида навбатда турганларга калитларни топшириш маросими бошланган эди. 
Алмати ҳокимининг топширигига кўра, 2024 йилда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари рўйхатида турган фуқароларга шаҳар коммунал уй-жой фондидан ижарага 2000 та хонадон, жумладан, 400 та хонадон етимлар учун бериш режалаштирилган.

Қоныс тойын тойлады
Фото: Алматы әкімдігі

 

Сўнгги хабарлар