Алматида йўлларни таъмирлаш учун қанча маблағ ажратилди

None
ALMATY. Кazinform – Алматида умумий узунлиги 200 километр бўлган 230 та кўчани таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан 20 миллиард тенге ажратилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Алмати шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, ўтган йили туманлар ҳокимликлари ва аҳоли талабига биноан кўча-йўл тармоғини ўртача таъмирлаш ишлари шакллантирилган.

«Бу йил шаҳар бюджетида 200 км узунликдаги 230 та кўчани таъмирлаш учун 20 млрд тенге ажратилган. 2022 йилда 189 км 210 кўчага 17,5 млрд ажратилган эди. Бунинг учун туманларга умумий бюджетдан 500 млн тенге берилган.

Умуман олганда, жорий таъмирлаш яхши ва қониқарли ҳолатда бўлган йўллар улушини ҳозирги 86 фоиздан 89 фоизга ошириш имконини беради», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар