Алматида вазни 6 килограммдан ортиқ бўлган бола туғилди

ALMATY. Kazinform – Алматида вазни 6 килограммдан ортиқ бўлган ўғил бола туғилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Вазни 6 кг 300 грамм бўлган чақалоқ 5-сонли шаҳар туғруқхонасида дунёга келган.

«Оғирлиги 6300 грамм бўлган чақалоқ туғруқхонамизда туғилган энг катта бола ҳисобланади. Туғилиш оператив усулда амалга оширилди. Операция муваффақиятли ўтди. Ҳаммаси яхши якунланди. Онаси ва ўғли соғ-саломат. Бу оиладаги учинчи фарзанд», – дейди шифокор.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар