Алматида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари интим хизмат кўрсатган

Алматида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари интим хизмат кўрсатган
Фото: Poliia.kz

Фоҳишалик билан шуғулланган тўрт нафар хорижлик аёл жавобгарликка тортилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Poliia.kz сайтига таяниб.

Полиция маълумотларига кўра, шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида интим хизмат кўрсатаётган 11 нафар аёл аниқланган, улардан тўрт нафари 1997, 2000 ва 2003 йилларда туғилган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари.

Қозоғистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасига мувофиқ, ҳуқуқбузарлар материал йиғиш учун Алатау туман унитар идорасига олиб кетилган.

“Меҳмонхонада қўлга олинганлар орасидан яна олти нафар аёлга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди. Меҳмонхона мажмуасининг эгаси жавобгарликка тортилди”, – деди Алмати ИИД Миграция хизмати бошлиғи ўринбосари Геннадий Мен.

Сўнгги хабарлар