Алматида ўнинчи бор «Kitap Fest» фестивали ўтказилади
ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳрида «Kitap Fest» китоб фестивали бўлиб ўтади. Тадбир 10-маротаба Алмати шаҳар Маданият бошқармаси ва Алмати шаҳар марказлашган кутубхона тизими кўмагида «BAURZHAN foundation» томонидан ташкил этилади.
Фестиваль 14-15 сентябрь кунлари Алматидаги Арбат майдонида соат 10:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади. 2014 йилдан буён ўтказиб келинаётган лойиҳа доирасида фестивалда 70 дан ортиқ нашриёт ва китоб дўконлари иштирок этди, Қозоғистоннинг таниқли муаллифлари ва ноширлари иштирокида 500 га яқин китоблар тақдим этилди.
Бу йил фестивалнинг мавзуси “Келажак китоби”. Маданий тадбирга ташриф буюрувчилар учун майдон бир нечта ҳудудларга бўлинган: “Ёзувчилар чодири”, “Қозоқ ёзувчилари”, «ZHAS ALASH» чодири, «Kitap FEST WOMEN» чодири ва китоб ярмаркаси, иллюстраторлар кўргазмаси, элчихоналар кўргазмаси, шунингдек, “китоб алмашинуви” майдони. Фестиваль доирасида шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига 1 миллион тенгелик 100 дан ортиқ китоб сертификатлари тарқатилади.